Тошкент ҳайвонот боғига уч ёшли Алатау лақабли жирафа келтирилди.
Тошкент ҳайвонот боғига илк бор жирафа келтирилди, дея хабар бермоқда зоология боғи маъмурияти.
«Ўз коллекциямизни мазкур ноёб жонивор билан тўлдиришга бўлган кўп йиллик уринишлар муваффаққиятли якунланди, — дейилади хабарда. — Олмаота ҳайвонот боғи ўзининг уч ёшли Алатау эркак жирафасини бизга тақдим этишга рози бўлди».
Ёш жирафанинг ота-онаси Хан ва Грация ҳамда яна бир ёш нар Сулу Қозоғистонга 2003 йилда Жанубий Африка Республикасидан келтирилган эди. Ўтган йилларда улардан 12 жирафа боласи дунёга келди.
«Алатау узоқ йўлни муваффақиятли босиб ўтди, ўз ҳудудини ўзлаштириб, уни парвариш қилаётган ходимамиз Шаҳзода қўлидан сабзавотлар, мевалар, акация ва қайрағоч шохчаларини иштаҳа билан емоқда», — дейилади Тошкент ҳайвонот боғи сайтида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди