Фарғоналик 47 ёшли фуқаро Оҳангаронда қаровсиз қолдирилган Nexia автомобилини ўғирлаб кетди. Бузоқнинг югургани самонхонагача, деганларидек жиноятчи Ангрен шаҳридада қўлга тушди. Бу ҳақда "Qalampir.uz" манбаларга асосланиб хабар бермоқда.
Гап шундаки, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБ навбатчилик қисмига Тошкент шаҳарида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг Nexia русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган.
Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини Телов қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Ангрен арматура изоляторлаш заводи” МЧЖ олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.
Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Ангрен шаҳрида тўхтатилди. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи 47 ёшли фуқаро бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади