13:14 / 20.10.2016
9 909

Ислом ҳамкорлик ташкилоти иштирокчилари И. Каримов қабрини зират қилдилар

Ислом ҳамкорлик ташкилоти иштирокчилари И. Каримов қабрини зират қилдилар

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Тошкентда ўтган 43-сессияси иштирокчилари 19 октябрь куни Самарқанд шаҳрига ташриф буюрди, деб хабар беради ЎзА.

Меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Буюк Йўлбошчимизнинг мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш ва уни ҳар томонлама ривожлантиришдаги беқиёс хизматлари ёдга олинди. Юртимиздаги муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, буюк аждодларимиз номи билан боғлиқ масканларни обод этиш, халқимизнинг маънавий меросини тиклаш ва асраб-авайлаш борасида Биринчи Президентимиз улкан жасорат, эътибор ва ғамхўрлик кўрсатгани алоҳида таъкидланди.

Меҳмонлар Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Мирзо Улуғбек музейи ва расадхонаси билан танишди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ислом ҳамкорлик ташкилоти иштирокчилари И. Каримов қабрини зират қилдилар