18:26 / 20.10.2016
9 529

Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия билдирди

Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия билдирди

Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевга мамлакат шарқий қисмида Мудофаа Вазирлигининг вертолёти ҳалокати билан боғлиқ нохуш вазият юзасидан таъзия билдирди.

Алмазбек Атамбаев мактубида ўзи ва Қирғизистон халқи номидан фалокат қурбонларининг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигига қарашли Ми-171 вертолёти режа асосида парвоз қилаётган чоғида ҳалокатга учраганлиги ҳақида хабар эдик. Фалокат натижасида 3 нафар экипаж аъзоси ва 6 нафар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси қурбон бўлди. Авиаҳалокат сабабларини ўрганиш бўйича коммисия ташкил этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қирғизистон президенти Шавкат Мирзиёевга таъзия билдирди