14:28 / 22.10.2016
6 903

Андижонда икки ўспирин бировнинг Nexia’сини олиб қочди

Андижонда икки ўспирин бировнинг Nexia’сини олиб қочди

Андижон вилояти Балиқчи тумани ИИБ навбатчилик қисмига шу туманда яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, ўзининг “Нексия” русумли автомобили номаълум шахс томонидан олиб қочиб кетилгани ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Carzone.uz ёзмоқда.

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, ариза муаллифи автомашинасини уйи олдида қаровсиз қолдирганлиги оқибатида олиб қочиб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида олиб қочилган автомашина Олтинкўл туманида топилган. Жиноятни содир этишда гумонланувчи шахс Балиқчи туманида яшовчи 16 ёшли икки нафар фуқаро бўлиб чиқди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда икки ўспирин бировнинг Nexia’сини олиб қочди