Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, болаларнинг баркамоол вояга етишини таъминлашни асосий мақсад қилган UNICEF халқаро ташкилоти шу кунларда пойтахтимиздаги Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи билан ҳамкорликда лойиҳа ўтказмоқда.
Гап шундаки, ҳар йили дунё бўйлаб 15 октябрь санасида “Қўл ювиш куни” нишонланади. Бу йил ушбу сана “Қўл ювишни одат қил!” шиори остида ўтказилмоқда. Ана шу сана муносабати билан Korzinka.uz супермаркетларида кўргазмали акция ташкил этилди. Кунига минглаб харидорлар ташриф буюрувчи ушбу дўконлар тармоғи акцияни кенг ёйишга хизмат қилади.
Албатта, кўпчилик қўл ювиш одатини тарғиб қилишни зарурий эмас, деб ҳисоблаши мумкин, лекин аслида қўлларнинг тоза бўлмаслиги оқибатида бир қатор хавфли касалликлар юзага келиши турган гап. Дунё статистикаси ҳам бундан далолат беради. Хусусан, 2015 йилда тоза ичимлик суви чекланганлиги туфайли бутун дунёда 5 ёшгача бўлган 300 мингдан ортиқ бола ҳаётдан кўз юмган. Таъкидланишича, бу кўрсаткични қўлни тоза совун билан ювиш орқали қисқартириш имконияти бор эди.
Қўл ювиш, айниқса, болалар учун одатий ҳолга айланиши учун аввало, катталар масъул эканлигини унутмаслигимиз зарур. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди