Мексикада канадалик сайёҳларга кит ҳужум қилди

  • Жамият
  • 12-03-2015, 15:06
  • 1 376
  • Мексикада канадалик сайёҳларга кит ҳужум қилди

    Мексикада 35 ёшли канадалик аёлни кит босиб олганидан кейин аёл олинган жароҳатлардан ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.

    Хабарда айтилишича, аёл қайиқда бир гуруҳ сайёҳлар билан бирга сузиб кетаётганда кит сувдан отилиб чиқиб, қайиқнинг устига тушган. Ушбу бахтсиз воқеа Кабо-Сан-Лукас курорти соҳилбўйи яқинида юз берган.

    Воқеа жойига денгиз флоти тиббий персонали етиб келган. Аёл шифохонага олиб кетилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

    Манба: www.kun.uz