“Ҳуқуқ” газетасида келтирилган маълумотга кўра, Тошкентда ноқонуний валюта олди-сотдиси билан шуғулланувчи Санжар Саминов ва Шоҳсанам Носировалар (исм-шарифлар ўзгартирилган) қўлга олинган.
Маълум бўлишича, улар узоқ вақт мобайнида чет эл валюта қимматликларининг қонунга хилоф олди-сотдиси билан шуғулланиб келишган. Санжар Саминов уюшган жиноий гуруҳ тузиб, бир неча кишига ишларни тақсимлаб келган. Гуруҳ аъзолари чет эл валютаси олди-сотдисини юритиб, Саминовга ҳисобот бериб турган. СВОЖЖДЛҚК департаментининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Миробод деҳқон бозори” ОАЖ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда гуруҳ аъзоси Шоҳсанам Носирова фуқаро М. Наримоновга 100 АҚШ долларини ноқонуний равишда сотаётган вақтда ушланиб, унинг ёнидан 470 АҚШ доллари ва 2 млн 350 минг сўм пул ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Бундан ташқари, жиноий гуруҳнинг бошқа аъзолари ҳам қўлга тушган.
Жиноят тафсилотлари юзасидан суд айбдорларга қонунда кўрсатилган жазони тайинлаб, жиноий гуруҳ аъзоларига тегишли “Кобальт” ва “Матиз” русумли автомашиналарни давлат фойдасига ўтказган.
Манба: www.kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди