17:01 / 30.10.2016
7 619

Туркияда Гуленга алоқадор 10 минг давлат хизматчиси истеъфога чиқарилди

Туркияда Гуленга алоқадор 10 минг давлат хизматчиси истеъфога чиқарилди

Туркияда 10 мингдан ортиқ давлат хизматчиси мухолифат ислом воизи Фатҳуллоҳ Гуленнинг ташкилотига алоқадорликда айбланиб, истеъфога чиқарилди. Бу ҳақида "Kun.uz" хабар берди.

Манбага кўра, қарорда 10 131 нафар давлат ходимининг истеъфоси ҳақида сўз юритилган: 32 нафар паламент аъзоси, 183 нафар кассация суди ходими, 2 534 киши - мамлакат адлия вазирлигидан, 102 киши - ТИВдан, шунингдек яна 101 нафар киши - Турк қуролли кучларидан.

Худди шу қарор асосида яна 15 ОАВнинг ёпилиши тўғрисида маълум қилинган. Dicle янгиликлар агентлиги, кўплаб газеталар ва журналлар шулар жумласидандир, улар Курдистон ишчилар партияси ғоялари тарғиботида айбланмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркияда Гуленга алоқадор 10 минг давлат хизматчиси истеъфога чиқарилди