Ўзбекистон қаҳрамони буюк аллома, 5 ноябрь куни оламдан кўз юмди. Бу адабиётимиздаги оғир жудолик қалам аҳли, умуман барча юртдошларимизни қайғуга солди, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Ўзбекнинг буюк адиби ҳақида Лола Каримова ҳам ўз фикрларини ва таъзиясини изҳор этди:
«Ўзбекистон адабиёти оғир жудоликка учради. Куни кеча халқимиз ўзининг яна бир улуғ фарзандидан ажради.. Абдулла Орипов бизнинг ғуруримиз, фахримиз эдилар. Бу инсоннинг шеърлари билан катта бўлдик, улғайдик, тарбия олдик. Ёшлигимиздан бизни эзгулик томон ўз шеърлари билан етаклаб борган севимли шоиримиз эдилар. Шоирнинг “Хайр энди”, “Ёлғизлик”, “Савоб”, “Қассам дарра”, “Онажоним”, “Дунёни қизғанма”, “Сен Пушкиннинг севган малаги…”, “Баҳор” каби шеърлари, “Жаннатга йўл” каби поэмалари халқимиз қалбини абадул абад забт этди.
Абдулла Орипов жисман ўлимга таслим бўлди, лекин унинг шеърлари ўлмасдир, улар ҳеч қачон, юз йиллар ўтар, минг йиллар ўтар, ўлимга таслим бўлмагайлар, демак Абдулла Орипов бизнинг қалбимизда, келажак авлодимиз қалбида мангу яшайди. У замонамизнинг Навоийси, Абдулла Қодирийси эди. Абдулла аканинг оилаларига чуқур таъзиямизни билдирамиз. Жойлари жаннатдан бўлсин. Охиратларини меҳрибон Парвардигор обод қилсин.
Ўзбек осмонида сўнди чўнг юлдуз,
Катта-ю кичикнинг кўзини ёшлаб.
Фоний бу дунёнинг баланд-пастига,
Теран назар ташлаб ўтди бу Инсон.
Миллат қадри дея яшаб аслида,
Халқининг дардига бўлолди дармон.
Бугун жудолик бор гар қалбимизда,
Лекин ғурур яшар ҳавас қилгулик.
Абадият ўсди кўз олдимизда,
Шундоқ ёнимиздан ўтди Мангулик. »
(Абдулла Орипов, Сентябрь 2016 йил) “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди