Қозоғистон мода соҳасида фаолият юритувчи таниқли тадбиркор аёл Лилия Рах бизнес-ҳамкори Хамро Сувановни ўғирлагани учун 7 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазосига тортилди, деб ёзмоқда "Kun.uz" сайти.
"Суд ҳукми билан Лилия Рах Қозоғистон Жиноят кодексининг 125-моддаси 2-қисми 1,8-бандида кўзда тутилган (ғараз ниятда бир гуруҳ шахслар томонидан аввалдан тил бириктириб одам ўғирлаш) жиноятни амалга оширишда айбдор деб топилди ва унга 7 йиллик озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди", дейилмоқда хабарда.
Жиноий иш бўйича ўтган яна бир айбланувчи, заргарлик уйи эгаси Мири Паз 7 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилди. Тергов тахминига кўра, жиноятда иштирок этган, ҳеч қаерда ишламайдиган Бахит Шалбаев ва Ислом Мисировга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди. Жазоланувчилар жазони умумий тартибдаги ахлоқ-тузатиш колониясида ўташлари белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, суд барча судланувчиларнинг мол-мулкини мусодара қилди.
"Суд томонидан судланувчилар Лилия Рах, Мири Паз, Ислом Мисиров ва Бахит Шалбаев 2016 йил 6-27 июль кунлари Олмаотада бўлиб, ўзаро тил бириктириб жабрланувчи Хамро Сувановни ўғирлашгани ва жабрланувчидан унга сотиш учун берилган заргарлик буюмлари ва пул маблағлари қайтарилишини талаб қилиб, унинг ҳаёти ва соғлиғига хавфли тарзда зўравонлик қўллаб, ғараз ниятда ушлаб туришгани ўрнатилди", деб маълум қилинди хабарда.
Рах дунёга таниқли брендлар маҳсулотлари тақдим қилинган замонавий кийим-кечак дўконларига эгалик қилувчи Sauvage Group компанияси таъсисчиси ҳисобланади. 2015 йилда Business of Fashion интернет-нашри Рахни мода оламидаги энг нуфузли 500 киши орасига киритган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади