13:17 / 11.11.2016
9 176

Фарғоналик шоира: Бош вазирнинг қабулҳонасига қўнғироқ қилиб Юлдуз Усмоновани сахнага қайтаришни илтимос қилди

Фарғоналик шоира: Бош вазирнинг қабулҳонасига қўнғироқ қилиб Юлдуз Усмоновани сахнага қайтаришни илтимос қилди

Фарғоналик шоира Лола Собирова Бош вазирнинг қабулҳонасига қўнғироқ қилиб Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновани сахнага қайтаришни илтимос қилганини ўз саҳифасида баён қилди.

«Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири, Шавкат Мирзиёевга мурожаатнома!!!

Ассалому алайкум Шавкат Мирзиёев! Мен Сабирова Лола Хамидовна, Фарғона шаҳрида истиқомат қиламан. Фаргона шаҳар хотин — қизлари номидан мурожаат қиляпман! Сиздан илтимос, Халқимиз севган Ўзбек санъатининг Қироличаси, Ўзбегим Примадоннаси, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг концертларини Фарғона шаҳрида ҳам ташкиллаштириб берсангиз! Енгил елпи қўшиқлардан чарчадик! «Олдингдан оққан сувни қадри йўқ » бўлмасин! Бундай истеъдод эгалари минг йилда бир дунёга келса керак. Борлигида қадрига етишимиз бетакрор Примадоннамизнинг санъатларидан баҳра олишимиз керак, албатта!! Нега энди шунча йиллар фақат халқининг дардини куйларига жо қилиб келган, Юракларимиздан жой олган ўзимиз севган санъаткорнинг санъатидан баҳра ололмаймиз!» - деб ёзади шоира.

Лола Собирова илтимосида Юлдуз Усмоновани қайтариш 11 йиллик дард алам эканлигини таъкидлаб ўтади.

«Ҳар йили Юлдуз Усмонова кичкина альбом тақдимоти қилиб Тошкентда ўтказадилар, биз вилоятдаги мухлисларга таклифнома ортмайдиям, тегмайдиям, ўзимизни вилоятда ҳам концерт қўйилса биз аёллар ҳам маданий ҳордиқ чиқарсак. Мана 11 - йил бўлибдики ўзимиз севган санъаткорни концертларидан баҳра ололмаймиз! Биз аёллар сиздан катта нарсани талаб қилмаяпмиз,Оллох жонимизни соғ қилса қолган нарсаларга ўз мехнатларимиз билан эришаверамиз! Бизнинг ҳам аризамизни беэътибор қолдирмасангиз бошимиз кўкка етар эди! Юрагимиздаги 11 йиллаб ётган дардларимизни аритган бўлардингиз! Биз ҳақиқий санъат шайдолари. Бизнинг Фарғона аҳли Ўзимизнинг Севимли Санъаткоримиз, Ўзбегимнинг яккаю ёлғиз Примадоннаси,Санъатимиз Қироличаси Юлдуз Усмонова ижросида концерт дастурларини интизорлик билан кутиб қоламиз!! Ҳурмат билан, Лола Собирова» - деб якунлайди ўз мурожаатини муаллиф.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғоналик шоира: Бош вазирнинг қабулҳонасига қўнғироқ қилиб Юлдуз Усмоновани сахнага қайтаришни илтимос қилди