11:31 / 13.11.2016
8 555

Лукашенко Минскдаги жоме масжидининг очилиш маросимида барчани лол қолдирди

Лукашенко Минскдаги жоме масжидининг очилиш маросимида барчани лол қолдирди

Беларусь президенти Александр Лукашенко Минскдаги жоме масжидининг очилиш маросимида ўзининг хатти-ҳаракати билан кўпчиликни лол қолдирди. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар бермоқда.

Беларусь муфтийси дастлаб Ражаб Эрдўғанга Қуръони карим тутказади ва Туркия президенти уни ўпади. Шундан сўнг Лукашенко ҳам Қуръони каримни ўпади. Бироқ маҳаллий БЕЛТА агентлиги ушбу воқеа тасвирлаган суратни ошкор қилмади. Шундай бўлса-да, ушбу сурат Туркиянинг Posta сайти орқали чоп этилди.

Эслатиб ўтамиз, 11 ноябрь куни Александр Лукашенко ҳамда Ражаб Эрдўған Минскдаги жоме масжидини очиб беришда иштирок этишганди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Лукашенко Минскдаги жоме масжидининг очилиш маросимида барчани лол қолдирди