Зарина Низомиддинова шилқим йигитлардан қандай қутулишини айтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Зарина Низомиддинова шилқим йигитлардан қандай қутулишини айтди

Жамият 15-11-2016, 23:55 1 609
Зарина Низомиддинова шилқим йигитлардан қандай қутулишини айтди

Актриса Зарина Низомиддинова «Shok.uz» сайтига берган интервьюсида нима учун бир вақтлар қўриқчи ёллагани-ю, сўнг уларнинг хизматидан воз кечгани ҳақида гапирди, дейди "Дийдоразиз" нашри.

«Аҳамият берган бўлсангиз, кўп хонандаларимиз қўриқчи билан юради. ‘Администраторим’ деб таништиришса-да, лекин улар қўшимчасига қўриқчилик ҳам қилади. Бир-икки марта менга ёқмайдиган воқеа-ҳодисалар бўлди, йигитлар ёқмайдиган гапларни айтишди, шилқимликлар қилишди. Шундан кейин мен ҳам қўриқчи билан юрақолай, деган қарорга келдим», — дейди актриса.

«Икки марта, шекилли, қўриқчидан фойдаландим, лекин қўриқчи билан юриш менга ёқмади. Бу нарса менга эмас экан. Биринчидан, эркинликка ўрганганман. Иккинчидан, ўша шилқимларга аҳамият берсам, улар билан ади-бади айтишсам, ўзимга ёмон. Ёнимда қўриқчи билан юргандан кўра, жаҳлим, феъл-атворим устида ишлаганим яхшироқ, деган фикрга келдим», — дея қўшимча қилди Зарина Низомиддинова.


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.