Туркия президенти И.Каримов қабрини зиёрат қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-11-2016 | 11:18 ZAMIN.UZ / Жамият / 19 Ноябр 2016
826

Туркия президенти И.Каримов қабрини зиёрат қилди

Туркия президенти И.Каримов қабрини зиёрат қилди

Кеча, 18 ноябрь куни Туркия Президенти Ражаб Таййип Эрдўғон Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Ҳазрати Хизр мажмуасида Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилади, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.

Эрдўғон Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйди ва унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Ислом Каримов руҳи покларига Қуръон тиловат қилинди.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.