16:35 / 19.11.2016
7 799

Самарқанд шаҳрининг бир қатор ҳудудларида бир неча йиллардан буён тўхтаб қолган иссиқлик таъминоти қайта тикланди

Самарқанд шаҳрининг бир қатор ҳудудларида бир неча йиллардан буён тўхтаб қолган иссиқлик таъминоти қайта тикланди

Қиймати 600 миллион сўмлик замонавий тўртта локал қозонхона қуриб битказилиши натижасида шаҳарнинг Сартепа, Суғдиёна, Марҳабо ҳудудлари ва Кимёгарлар шаҳарчасидаги 13 та кўп қаватли уйларда жойлашган 570 та хонадонга иссиқлик етиб боради.

Ушбу лойиҳа "Самарқанд шаҳрида 2016-2017 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури"га мувофиқ бажарилмоқда. Замонавий қозонхоналарнинг ҳар бири 600 кВт қувватга эга бўлиб, олдингиларига қараганда энергия бир неча бараварга тежалиши билан ажралиб туради. Ускуналар "Чирчиқ теплодар сервис" масъулияти чекланган жамияти томонидан ўрнатиб берилмоқда, деб ёзади "Зарафшон" газетаси.

– Барча қурилиш-монтаж ишлари шу йилнинг 15 ноябрига қадар тугатилиб, шу санадан бошлаб аҳолига иссиқлик таъминоти етказиш режалаштирилган, – дейди Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бош мутахассиси Феруз Нажмиддинов. – Бу эса нафақат қиш мавсумида аҳолига иссиқлик бўйича қулайлик яратади, балки табиий газ, айниқса, электр энергиясининг бир неча баравар тежалишига, ҳар йили учрайдиган электр узатиш, тақсимлаш ускуналарининг зўриқиши оқибатида юзага келадиган узилишларнинг олдини олади. Аҳоли коммунал соҳадаги барча хизматлардан муаммосиз баҳраманд бўлишига замин яратилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд шаҳрининг бир қатор ҳудудларида бир неча йиллардан буён тўхтаб қолган иссиқлик таъминоти қайта тикланди