10:15 / 21.11.2016
8 885

Туркияда яна битта Доналд Трамп топилди (фото)

Туркияда яна битта Доналд Трамп топилди (фото)

Туркиянинг Гиресун вилоятида АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп нусхаси топилди. Маҳаллий аҳоли ва шаҳар меҳмонлари эркак ёнида тез-тез тўхташадилар ва ундан суратга тушишни сўрашади.
Трампнинг турк нусхасининг исми Абдулла Топчу. Яқин вақтларгача у кичик вилоят шаҳарчаси бўлмиш Кёпирбоши губернатори вазифасини бажарган.

Абдулла кўпчиликнинг эътиборини тортади. У билан суратга тушган одамлар хазиллашиб, доллар нархи нима бўлади ва тез кунларда иш ҳақи ошириладими деб сўрашади.
Маҳаллий Трамп юзага келган вазиятни хазил тариқасида қабул қилади. Берилган саволларга хазил шаклида жавоб қайтаради. Эркак киши ўз кўриниши туфайли маҳаллий машҳурга айланди.

Топчу ўз эгизагини қўллаб-қувватлайди ва унинг президентлик фаолияти даврида иккала мамлакат ўртасидаги муносабатлар фойда келтиришига умид қилади. Бу ҳақда faqat.uz хабар беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Туркияда яна битта Доналд Трамп топилди (фото)