Коммунал хўжалик ва уй-жой фондининг янгиланган E-Kommunal.uz (EK.uz) портали фойдаланувчиларга қатор фойдали хизматларни таклиф этмоқда.
Портални ишга туширган UZINFOCOM Маркази хабарига кўра, сайтда ҳисоб рақамини кўрсатган ҳолда коммунал хизматлар ҳисоблари бўйича балансни текшириш, мобиль тўлов хизматлари орқали тўловларни амалга ошириш мумкин.
Тўлов ҳақидаги барча квитанциялар шахсий кабинетда сақланиб қолади ва исталган вақтда уларни чоп этиш ёки компьютер (планшет, телефон) экрани орқали инспекторга кўрсатиш мумкин.
Сайтда онлайн-калькулятор ҳам мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида жорий тарифлар асосида коммунал хизматлар нархларини ҳисоблаш мумкин. Коммунал хизматлар алоқа рақамлари маълумотномаси ҳам мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, E-Kommunal.uz портали 2012 йилда ишга туширилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда