Ўзбекистонда кичик тадбиркорларни рўйхатга олиш бўйича кескин ўзгаришлар амалга оширилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда кичик тадбиркорларни рўйхатга олиш бўйича кескин ўзгаришлар амалга оширилади

Жамият 21-11-2016, 16:32 1 130
Ўзбекистонда кичик тадбиркорларни рўйхатга олиш бўйича кескин ўзгаришлар амалга оширилади

Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик субьектларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартиби жиддий ўзгариши кутилмоқда, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Хусусан, давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш қонунчилигини такомиллаштириш мақсадида интернет орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган давлат божларини ҳозиргидан икки мартага камайтириш белгиланган.

Ушбу масала бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 октябрдаги 2646-сонли «Тадбиркорлик субьектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида топшириқ берилган.


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.