20:56 / 23.11.2016
7 296

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви

Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Дастурнинг пировард мақсади – мамлакатимизда ривожланган ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, одамларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, ҳаёт сифатини янада юксалтиришдир. Бунинг учун давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан унинг самарадорлигини ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини таъминлаш, қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириш, илм-фанни ривожлантириш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, тиббий ва маиший хизматлар сифатини ошириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар белгиланган.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов белгилаб берган принципларга амал қилган ҳолда тинчликпарвар сиёсат юритиш, ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, барча давлатлар, биринчи навбатда, қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш устувор йўналиш бўлиб қолиши қайд этилган.

Тошкент вилояти улкан иқтисодий ва ижтимоий салоҳиятга, бой табиий ва инсоний ресурсларга эга вилоят сифатида Ўзбекистон ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг қарийб 15 фоизи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 12 фоиздан зиёди, иқтисодиётимизга жалб этилаётган инвестицияларнинг 10 фоизи, ялпи ички маҳсулотнинг 9,7 фоизи айни шу вилоят ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон металлургия комбинати, Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, “Женерал моторс” компанияси билан ҳамкорликда барпо этилган автомобиль двигателлари заводи, Янги Ангрен ҳамда Тошкент иссиқлик электр станциялари ва бошқа йирик саноат корхоналари мамлакатимиз иқтисодиётининг локомотивлари ҳисобланади.

Учрашувда Тошкент вилоятининг ушбу улкан салоҳиятидан тўла фойдаланиш, уни янада ривожлантириш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Видеоконференция шаклида ўтказилган учрашувда вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари марказидан сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди.

Меҳнат фахрийси У.Мирзақулов, "Максам Чирчиқ" акциядорлик жамияти қошидаги маданият саройи директорининг ўринбосари Л.Филиппова, Ангрен шаҳридаги 14-умумтаълим мактаби директори Н.Ғафурова, Ўзбекистон корейс миллий маданият марказлари ассоциацияси раҳбари В.Пак, Олимпия ўйинлари чемпиони Ф.Ғойибназаров, Бўстонлиқ туманидаги "Бурчмулла" ўрмон хўжалиги директори А.Абдужамилов, Паркент туманидаги "Норчонтол" фермер хўжалиги раҳбари А.Абдуюнусов, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Бекобод шаҳар кенгаши раиси Р.Раҳмонов ва бошқалар мамлакатимиз ривожи ҳар бир соҳада намоён бўлаётгани, одамларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди. Сайловчиларни 4 декабрь куни бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол қатнашишга чақирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашуви