22:21 / 24.11.2016
8 102

Касалхонада руҳ пайдо бўлиб, шарни ўйнатди (Видео)

Касалхонада руҳ пайдо бўлиб, шарни ўйнатди (Видео)

Аргентинанинг Росарио шаҳридаги болалар касалхонасида ўзидан-ўзи пайдо бўлган ҳаво шарчаси уни худди биров кўтариб кетаётгандай таассурот уйғотиб, атрофдагиларни ваҳимага солди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Беморлар шарчани касалхонада вафот этган бемор болалардан бирининг руҳи ўйнаяпти, деган хулосага келишди. Бу воқеани касалхона ҳамшираларидан бири видеога олди. Видеороликда шарнинг полдан ўн сантиметр юқорида ҳаракатланаётгани аниқ кўринган. Гувоҳлардан бирининг айтишича, у коридор бўйлаб шар томонга юрганида, шар кескин равишда ортга бурилган. Видеонинг охирида шар оператор ва унинг ҳамкасби томонга қараб йўл олган, буни кўрган оператор қўрққанидан ошхонага қочиб кирди.

Воқеа шу билан тамом бўлмади, “жонли” шар оператор-ҳамшира яширинган ошхона томонга йўл олди. Буни кўрган ҳамшира даҳшатдан бақириб юборди. Оддий шарларнинг инсонни таъқиб қилмаслиги ҳаммага беш қўлдай аён, улар бино ичида шифтгача кўтарилади. “Жонли” шар эса полдан бор-йўғи ўн сантиметр юқорида ҳаракатланди. Ҳамширанинг айтишича, бундан сал илгари бемор қизчалардан бири палатада ёлғиз қолганида, кимдир оёғига ёпишиб, ҳаракатланишига йўл қўймаганлигидан шикоят қилган. Балки бу ўша “жонли” шарни ўйнатган арвоҳдир?

Видеоролик билан танишган маҳаллий, ғайритабиий ҳодисалар тадқиқотчиси Данте Тапарелли бу ҳақда журналистларга шундай деди: “Ҳа, ҳақиқатан ҳам шарни кўзга кўринмас мавжудот бошқарганига мен ҳам ишондим. Менимча, бу ерда қўрқадиган ҳеч нима йўқ. Ростдан ҳам касалхонада вафот этган боланинг руҳи бўлган тақдирда ҳам у ҳеч кимга ёмонлик қилмайди. Бундай воқеалар одамларни қўрқитмаслиги, балки руҳ ўлмаслигига, унинг абадийлигига ишонч пайдо қилиши лозим”.
[media=https://youtu.be/wS7RtaTNy3Y]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Касалхонада руҳ пайдо бўлиб, шарни ўйнатди (Видео)