Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Хатамжон Кетмонов 24 ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди, дея хабар қилди Газета.uz.
Ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлар экан, Хатамжон Кетмонов ҳудуддаги Тўпаланг гидроэлектростанцияси, Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш заводи, «Шарғун кўмир», «Хўжаикон туз» акциядорлик жамиятлари, «Хонжиза» кон-бойитиш мажмуаси каби йирик саноат корхоналарининг мамлакат иқтисодий тараққиётида муҳим ўрин тутишини таъкидлаб ўтди.
Номзод ўзинг сайловолди дастури партиянинг ғоя ва дастурий мақсадларига, хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг парламентдаги кўпчилик — демократик кучлар блокига нисбатан ўзини мухолифат, деб эълон қилгани, бу мухолиф фракция сифатида илгари сурган қатор ғояларга асосланишини таъкидлади.
Корхона ва иш берувчиларнинг тегишли ҳудудлардаги касб-ҳунар коллежларига бириктирилиши ҳамда мунтазам ҳаракатдаги «коллеж — корхона» алоқаларини йўлга қўйиш, ногиронлар меҳнат қилиши учун ихтисослашган корхоналар ташкил этишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш, жумладан, ушбу мақсадда давлатнинг марказлашган сармоялари ҳисобидан бундай корхоналар тармоғини ривожлантириш ва йирик корхоналарга касаначилик иш жойларини ташкил этиш бўйича мажбурий квоталар белгилаш орқали жисмоний имконияти чекланган шахсларни касаначилик фаолиятига жалб қилишни кенгайтириш зарурлигини қайд этди.
Номзод дастурида ўқиш учун шартнома пулини тўлашга қийналаётган кам таъминланган оилалар фарзандларига шартнома пулларини тўлаётган корхоналарни рағбатлантириш, имтиёзли ва бепул малакали тиббий-санитария ёрдами кўрсатилишини тартибга солувчи тегишли қонун ҳужжатлари ижроси устидан назорат самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди