Биринчи рақамли британ кардиологи: «АҚШ президенти Трампнинг «севги туфайли ўлим» топиши мумкин» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Биринчи рақамли британ кардиологи: «АҚШ президенти Трампнинг «севги туфайли ўлим» топиши мумкин»

Жамият 26-11-2016, 08:35 866
Биринчи рақамли британ кардиологи: «АҚШ президенти Трампнинг «севги туфайли ўлим» топиши мумкин»

Биринчи рақамли британ кардиологларидан бири АҚШ президенти Трампнинг «севги туфайли ўлим» топиши мумкинлигини билдирди. Трамп иш вақтида юрак хуружи тутиб қолишидан хавотирда деб ёзади “УСН-1492 News”. Трампниниг шахсий шифокори Патрикнинг айтишича ҳозирча унинг соғлиги жойида. Лекин янги президент сайлов олди кампанияларидаги уйқусиз тунлар ва қаттиқ иш кунлари учун соғлиғи билан тўлов тўлаши мумкин. У президентнинг инфаркт бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, дейилади "Мулоҳаза" нашрида.

Бошқа шифокор эса яқин вақтлар ичида Трампнинг ҳолдан тойишига унинг ёш рафиқаси 46 ёшли Мелания сабаб бўлиши мумкинлигини айтди. Чунки Мелания Трампдан жуда қаттиқ эътибор талаб қилишга ўрганиб қолган.

«Умид қиламизки у иш жойида ёки севгидан вафот этмайди” дейди доктор Карен Мортон.

Сайлов кампанияси вақтида Трамп уни баъзилар томонидан мамлакатни бошқаришга соғлиги тўғри келмаслиги таъкидлангани учун шифокорлар кўригидан ўтганди. Унинг шахсий шифокорларидан бири Н.Гаролд Борнстейн Трампнинг соғлиги аъло даражада эканлигини таъкидлаганди. Бошқа шифокор кўрсатмасида айтишича Трампнинг бўйи 191 см. Оғирлиги эса 100 кг. Бу эса унда семириш касаллиги ривожланаётганини кўрсатади дейди шифокор.


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.