17:24 / 26.11.2016
8 744

Исроил пойтахти аҳолиси ғайриоддий ҳодиса гувоҳи бўлишди

Исроил пойтахти аҳолиси ғайриоддий ҳодиса гувоҳи бўлишди

Исроил пойтахти Тель-авив шаҳри аҳолиси шаҳар осмонида рўй берган ғайриоддий ҳодиса гувоҳига айланишди.

Гап шундаки, шаҳар осмонида улкан булутлар тўдаси йирик айлана ҳосил қилиб марказга ҳаракатланган. Бунда айни жараён содир бўлиш вақтида кучли шовқинли овоз ҳам эшитилган. Бир соатлардан сўнг, булут тарқаб, шовқин йўқолган.

Воқеага гувоҳ бўлганлар, Қиёмат қоим бошланишига одамларни ишонтирмоқчи бўлишган. Улар, ўз фикрларига Тавротда осмондан кучли сурнай овози келиши билан бу дунё ҳаёти якунланиши ҳақида айтилганини асос қилишган. Бундан ташқари, айримлар, Исроилдаги масжидларда овоз кучайтиргичлар орқали азон айтиш тақиқланиши сабабли шу каби ҳолатлар вужудга келганини таъкидлашмоқда.

Муқаддас Ислом дини ақидаларига кўра, Қиёмат содир бўлиши аниқ ва у осмонда даҳшатли сурнай чалиниши билан бошланади, бироқ, унинг қачон ва қаййўсинда бошланишини Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди.
[media=https://youtu.be/w4DVUWBkXak]

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Исроил пойтахти аҳолиси ғайриоддий ҳодиса гувоҳи бўлишди