14:02 / 27.11.2016
8 352

Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида болалар ўйинчоғи сотиш тақиқланди

Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида болалар ўйинчоғи сотиш тақиқланди

Тошкент ҳайвонот боғи маъмурияти боғ ҳудудида бир марталик полиэтилен идишдаги овқат, шунингдек, ўйинчоқлар сотишни тақиқлади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Маъмуриятнинг таъкидлашича, мазкур қарорга боғ ҳудудидаги жониворларнинг ўйинчоқлар ёки бошқа буюмларни ютиб юбориб, нобуд бўлаётгани сабаб этиб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳайвонот боғида 10 ноябрь куни Нил дарёси тимсоҳи ҳалок бўлган эди. Унинг ошқозони яхшилаб ўрганилганда, у ердан болалар ўйинчоғи аниқланган, деб хабар берган эди ҳайвонот боғи маъмурияти.

Шунингдек, ҳайвонот боғи маъмурияти ташриф буюрувчиларга мурожаат этар экан жониворларга емиш ташламасликни, уларнинг ғамхўрлигини боғ маъмурияти ўз зиммасига олганини таъкидлаб ўтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида болалар ўйинчоғи сотиш тақиқланди