Тошкент шаҳрида босқинчилик йўли билан ўғирликни амалга оширган жиноятчилар ушланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкент шаҳрида босқинчилик йўли билан ўғирликни амалга оширган жиноятчилар ушланди

Жамият 29-11-2016, 07:09 843
Тошкент шаҳрида босқинчилик йўли билан ўғирликни амалга оширган жиноятчилар ушланди

Пойтахтнинг Шайҳонтоҳур туманида содир бўлган ҳодисада Саида Қозимова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) жабр кўрган. Унинг уйига бостириб кирган босқинчилар 20 миллион сўмдан ортиқ пул маблағларини, бир неча мобил телефони, шунингдек, заргарлик буюмларини ўмариб кетишган.

Шу туманда рўй берган яна бир ҳолатда эса уч кишидан иборат жиноий гуруҳ Ҳамид Сафаровнинг уйига бостириб кириб, пичоқ билан пўписа қилган ҳамда йирик пул маблағлари, заргарлик буюмларини ўмаришган.

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида эса Зилола Зокированинг хонадонига олти киши бостириб кирган. Улар аёлнинг бўйнига пичоқ тираб, пул ва барча қимматбаҳо буюмларини беришини талаб қилишади. Хонадондан топилган минг АҚШ долларидан кўпроқ пул маблағи, учта қимматбаҳо узук ва зиракларни олиб, воқеа жойидан яширинишади.

Нашрнинг хабар беришича, учта ҳолатда ҳам жиноятчилар тезкор тадбир давомида ушланган.


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.