15:44 / 29.11.2016
8 327

Рамзан Қодиров ўзининг Галустян томонидан тақлид қилинишига изоҳ берди

Рамзан Қодиров ўзининг Галустян томонидан тақлид қилинишига изоҳ берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров КВНнинг 55 йиллиги муносабати билан ўтказилган юбилей ўйинда ўзининг россиялик актёр ва шоумен Михаил Галустян томонидан тақлид қилинишига изоҳ берди. Қодировнинг айтишича, у бу саҳна кўринишини Галустян билан бирга саҳналаштирган.

Қодировнинг таъкидлашича, у ҳам кўплаб юқори мартабали шахслар қаторида Александр Масляковнинг юбилейига таклиф қилинганди, бироқ маълум сабабларга кўра унда иштирок эта олмаган. Шунда Қодиров вазиятдан чиқишнинг йўлини топди.

"Биз Михаил Галустян билан репетициялар ўтказдик, бир кўринишимни танладик, 2-3 та имо-ишораларимни такрорладик. Талаффуз билан ҳаммаси окей бўлди! У бу борада уста! Мен унга томошабинлар у кимни тақлид қилаётганини билишга уриниб, уларни қийнаб қўймаслигини айтдим. (Ҳазил!) Зўр чиқди! Масляков шимига қўлини артаётган Галустянни кўрмагунча, саҳнада Рамзанни қидирди. Сиз буни қандай қабул қилдингиз билмадиму, лекин мен мазза қилиб кулдим. Ким буни ўйлаб топган бўлсаям, Галустян лўнда, сермазмун бўлди ва тақлидни боплади!", деб ёзди Қодиров инстаграмдаги саҳифасида.

"Ва яна. Кулгили нарса ҳақида жиддийчасига! Ёки аксинча! АҚШдаги сайловлар ҳақида кўплаб мақолалар ёзилди. Ҳамма ўз фикрини айтишга уринди. Сўзлар кўп бўлди, бироқ фикрлар бўлмади! Михаил Галустян бу сайловларга 2-3 та гап билан аниқ баҳони берди. АҚШдаги сайловлардан кулгилироқ нарса бўлиши ҳам мумкинмас, деди у! Покемонлар ҳақида ҳам тўғри айтди! Бу қандай ҳашаротлар эканлигини билмайману, Чеченистонда улар аниқ йўқ! Барча КВНчиларга эса пул ва машиналар тилаб қоламан! Йўқса улар билан ҳазиллар ёмон тугайди", деб қўшимча қилди Қодиров.

Эслатиб ўтамиз, 27 ноябрда КВНнинг юбилей сони бўлиб ўтди. Унинг давомида Галустян Рамзан Қодировга тақлидий саҳна кўринишини ижро этди. Шундан кейин ижтимоий тармоқларда баъзи фойдаланувчилар Галустяннинг бу ҳажвий тақлидидан кейин "унинг саломатлиги борасида хавотир билдиришган".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Рамзан Қодиров ўзининг Галустян томонидан тақлид қилинишига изоҳ берди