8 321
Давлат божхона қўмитаси “Божхона калькулятори” интерактив электрон хизматини тақдим қилди
Ўзбекистон Республикасига четдан олиб кириладиган товарларга ҳисобланадиган божхона тўловларининг миқдори ҳар бир ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисини қизиқтириши табиий.
Шу сабабли, тадбиркорларга қулайлик туғдириш мақсадида Давлат божхона қўмитаси “Божхона калькулятори” интерактив электрон хизматини тақдим қилади.
Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали четдан олиб келиниши мўлжалланаётган товарлар бўйича тўланадиган божхона тўловларини олдиндан ҳисоблаб чиқариш имкониятига эга бўлинади.
Бунинг учун мазкур ахборот тизимига товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги (ТИФ ТН) кодини, товар ишлаб чиқарилган, жўнатилаётган ҳамда уни сотаётган давлатларни белгилаш, товар миқдори ва божхона қиймати ҳақида маълумотларни киритиш кифоя.
Товарнинг божхона қийматини белгилашда Давлат божхона қўмитаси веб-сайтининг “Очиқ маълумотлар” бўлимига жойлаштирилган Нарх маълумотлари бюллетенидан ҳам фойдаланиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди