01:15 / 02.12.2016
12 178

Машҳур россиялик актриса исломни қабул қилди

Машҳур россиялик актриса исломни қабул қилди

Машҳур россиялик актриса Елена Проклова Ислом динини қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий веб портали хабар қилди.

Яқинда актриса 2006 йилдан буён БААда истиқомат қилувчи Татаристонлик тижоратчи Исмоил Шангариевнинг уйида меҳмон бўлган эди.

Актрисанинг у ерда кўрган-кечирганлари, дунёқарашига таъсир қилган омиллар ҳақида Исмоил Шангариев интернет саҳифасида маълум қилди.

— Елена Ислом тамаддуни ҳақида гапириб, бизнинг динимиз унга жуда ёқишини айтди, дейди Исмоил. Мен унга Ислом ҳақида батафсил маълумот бердим. Шунда у Ислом таълимоти асосида ҳаёт кечиришни жуда хоҳлашини, келажакда туғиладиган фарзандлари, набиралари ҳам мусулмон бўлишини орзу қилишини айтди. Биз у билан Шайх Зайд масжидига бордик. Елена ўша ерда: “Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб Исломни қабул қилди. Шундан сўнг, масжидда ўтириб Яратгандан ўзи ва яқинлари ҳақида эзгу дуолар қилди.

Актрисанинг айтишича, мусулмонларнинг оиласи – бу энг мустаҳкам оила ҳисобланади. У исломни қабул қиларкан ўзи учун буюк синоатлар эшиги очилганини айтди. Жумладан, Исломда таъқиқланган нарсаларнинг барчаси, тиббий жиҳатдан ҳам инсонга зарарли эканинини, алоҳида қайд этди.

Эслатиб ўтамиз актриса ўтган йили турмуш ўртоғи билан ажрашган эди. Унинг айтишича, яқин келажакда турмушга чиқадиган бўлса ҳам фақатгина мусулмон инсонга турмушга чиқади. Чунки у фарзандлари ва набиралари мусулмон бўлишини жуда ҳам хоҳлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машҳур россиялик актриса исломни қабул қилди