Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампни ақлли инсон деб билишини маълум қилди. У шунингдек, Трамп масъулиятнинг янги даражасини тезда англаб, ҳис қилишига умид билдирган, деб хабар қилмоқда Кун нашри.
«Трамп тижоратчи ва тадбиркор бўлган. Бугун у давлат арбоби. Бугун у дунёнинг етакчи мамлакатларидан бири, дунёнинг етакчи иқтисодиётларидан бири, етакчи ҳарбий қудратли давлат бўлган Америка Қўшма Штатлари раҳбари. У бизнесда муваффақият қозона олгани унинг ақлли инсон эканини билдиради. Ақлли инсонми, демак у масъулиятнинг бошқа даражасини ҳам тезда англайди», — деган Путин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди