Энг яхши авиакомпаниялар рейтинги тузилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Энг яхши авиакомпаниялар рейтинги тузилди

  • Жамият
  • 5-12-2016, 22:38
  • 798
  • Энг яхши авиакомпаниялар рейтинги тузилди

    AirlineRatings портали биринчи, бизнес ва тежамкор тоифадаги энг яхши салонга эга авиакомпаниялар рейтингини тузиб чиқди, деб ёзмоқда Кун нашри.

    Уни тузишда йўловчига ажратилган кенглик, инновацион ишланмалар, хизмат кўрсатиш даражаси ва асосийси, салон борасида сайёҳлар ва экспертлар фикрлари ҳисобга олинди.

    Ўнта компаниядан иборат рўйхатга Singapore Airlines етакчилик қилмоқда. AirlineRatings бош муҳаррири Жеффри Томаснинг фикрича, бу авиакомпания арзон таклифлар борасида ҳар доим етакчи бўлган. Мутахассислар, шунингдек, ўриндикларнинг қулайлиги ҳамда салоннинг доимий равишда янгиланиб туришини таъкидлашган.

    Иккинчи ўринда Жанубий-Шарқий Осиёга тегишли яна бир компания Кореянинг Korean Airlines авиакомпанияси жойлаштирилди. Етакчи учликни Тайваннинг EVA Air компанияси якунлаган. Топ ўнликка, шунингдек, Ҳонгконгнинг Cathay Pacific Airways, Qantas Airways (Австралия), Air New Zealand, Japan Airlines, Virgin Australia, Etihad Airways ва All Nippon Airways авиакомпаниялари киритилган. .

    Биринчи тоифа салонлари таснифида Etihad Airways биринчи ўринга жойлаштирилган. Компания ўз мижозларига меҳмонхоналарда бўлгани каби, эшикли, кровать ва курсили хонани тақдим этади. Уларга, 7та таомдан иборат таомнома тақдим этилади. Улар учун душ кабинаси ҳам мавжуд.

    Ҳашаматли салонлар борасида иккинчида Singapore Airlines турибди. Учинчида Emirates авиакомпанияси жойлашган. Топ ўнликка Qantas Airways, Cathay Pacific, Air France, British Airways, All Nippon Airways, Lufthansa ва Korean Airlines киритилган.

    Бизнес тоифадаги Топ-10ликни Австралиянинг Virgin Australia компанияси бошқармоқда. Премиум-арзон тоифасидаги рейтингга Янги Зеландиянинг Air New Zealand авиакомпанияси етакчилик қилмоқда. Бундан ташқари, AirlineRatings Air New Zealand компаниясини 2017 йилнинг энг яхши авиакомпанияси деб эълон қилди. Кучли учликка Qantas Airways ва Singapore Airlines ҳам киритилган.


    loading...