Америка Қўшма Штатлари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларда ишончли ғалаба қозонгани билан табриклади. Шу билан бирга, Вашингтон минтақадаги барқарорлик сақланишига ва Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатида ислоҳотлар ўтказилишига умид билдирган, Давлат департаменти вакили Марк Тонер журналистлар билан мулоқотида шу ҳақда маълум қилган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
"Умуман, биз Президент в.б. ва Бош вазир Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг янги Президенти сифатида сайлангани билан табриклаймиз. Ўзбекистон ўз тарихининг янги саҳифасини очар экан, биз минтақавий барқарорлик таъминланишига ва кенг миқёсли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар бошланишига умид қиламиз", — деган Тонер.
Унинг таъкидлашича, ЕХҲТ миссияси сайловлардаги "қатор камчиликлар" ва "сайлов жараёнидаги нуқсонлар"ни қайд этганига қарамай, сайловлардаги шаффофлик таъминланганини олқишлаган.
"АҚШ элчихонаси ҳам кузатув ишларини олиб борган", — деган Тонер, унинг натижаларига ойдинлик киритмаган.
2016 йил 4 декабрида Ўзбекистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтди. МСК баёнотига кўра, республика президенти вазифасини бажарувчи Мирзиёев 88,61 фоиз овоз тўплаган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди