ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Заньер Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувни сабрсизлик кутмоқда. У бу ҳақда Давлат раҳбарига йўллаган табрик мактубида сўз юритган.
"Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табриклайман. ЕХҲТ билан Ўзбекистон ўртасида яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган ва Сизнинг раҳбарлигингизда ўзаро манфаатли ушбу муносабатларни янада ривожлантиришимизга ишонаман.
Бугун барчамиз хавфсизлик борасида кўплаб глобал таҳдидлар билан юзма-юз келаётганимизда ЕХҲТ минтақасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўлидаги ҳамкорлигимиз давом этишига ишонамиз. ЕХҲТ Ўзбекистонда ўз принцип ва мажбуриятларини амалга оширишни давом эттиришга тайёр.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистонга Президент сайловини кузатиш миссиясини амалга оширишга таклиф этилгани учун ўз миннатдорлигимни билдиришга рухсат бергайсиз. Сиз ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан амалий ҳамкорликни давом эттиришингизга ишонаман.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва, умуман, ЕХҲТ маконида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшаётганини ва ташкилот фаолиятида янада фаол иштирок этишини қўллаб-қувватлаймиз. Ушбу масалаларни Сиз билан муҳокама қилиш имконияти пайдо бўлишини кутиб қоламан", — деб ёзади ЕХҲТ Бош котиби Ламберто Заньер. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди