Берлинда ёш аёлга қилинган ҳужум тасвирланган кадр немисларни қаттиқ ғазаблантирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Берлинда ёш аёлга қилинган ҳужум тасвирланган кадр немисларни қаттиқ ғазаблантирди

  • Жамият
  • 9-12-2016, 11:33
  • 943
  • Берлинда ёш аёлга қилинган ҳужум тасвирланган кадр немисларни қаттиқ ғазаблантирди

    Немис полицияси Берлин метросида аёлга қилинган ҳужум тасвирланган видеоёзувни тақдим этди. Бу ҳақда "Kun.uz" хабар бермоқда.

    Кадрда ёш аёлнинг зиналар бўйлаб тушаётгани, унинг ортидан эса тўрт нафар эркак пайдо бўлганини кўриш мумкин. Улардан бири қизни оёғи билан тепган ва натижада у зиналардан пастга қараб йиқилган. Эркак эса бу ҳолатни хотиржамлик билан кузатиб, ўз йўлида давом этди.

    Воқеа 27 октябрь куни юз берган бўлиб, кузатув камералари ёрдамида олинган видеоёзув яқиндагина тарқалди. У немис жамоатчилигининг қаттиқ ғазабига сабаб бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кадрлар жиноятчиларни тезроқ топишда ёрдам беришига умид қилишмоқда.
    [media=https://youtu.be/53ShMZHi7q8]