Рус православ черкови бош руҳонийси патриарх Кирилл, Ўзбекистон янги президентига унинг ушбу улуғ лавозимга сайланиши халқ ишончидан дарак деди.
Москва ва бутун Россия патриархи Кирилл Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табриклади ва келажакда ҳам Тошкентдаги Рус православ черкови ҳамда Ўзбекистон ҳукумати орасида ҳамкорлик давом этишига умид билдирди. «Сиз узоқ йиллар давомида ўз халқингизга фидокорона хизмат қилдингиз. Барча куч ва қобилиятингизни мамлакат ривожланиши ва фуқаролар фаровонлиги йўлида сарфладингиз. Бўлиб ўтган сайлов Ўзбекистон аҳолисининг сизга бўлган ишончини намойиш қилди. Улар ўз келажакларини ва бугунги кундаги муҳим муаммоларни сиз билан биргаликда ҳал қилишни умид қилмоқдалар», — дейилган РПЧ раҳбари хабарида. Шунингдек, Патриарх Кирилл Ўзбекистон раҳбарига ўзбек халқига маъсулият билан хизмат қилишда соғлиқ ва муваффақият тилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?