7 845
«Киев – Олмаота» йўналишидаги самолёти ўзбекистонлик маст эркак сабабли қўнишга мажбур бўлди
Самаранинг «Курумич» аэропортида 8 декабрь куни соат 3:00 да «Киев – Олмаота» йўналиши бўйича парвоз қилган Airbus A-319 самолёти фавқулодда қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилди "Kun.uz" нашри.
Қозоғистоннинг Qazaq Air авиакомпаниясига тегишли бўлган самолётда 50 нафар йўловчи бўлган. Куйбишев транспорт прокурори ўринбосари Дарья Калиничеванинг хабар беришига кўра, самолёт Самарада маст ҳолатда бўлган йўловчи сабаб 2,5 соат қолиб кетган. У олиб чиқилгач, лайнер белгиланган йўналиш бўйича парвозни давом эттирган.
Маълум бўлишича, 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси самолёт бортида ўз рафиқаси билан жанжаллашиб, уни урган. Лайнер экипажи эса Самарада фавқулодда қўниш ҳақида қарор қабул қилди. Маст тартиббузар полиция бўлинмасига олиб кетилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
Россия омбудсмани: “Дунё Москва яқинидаги теракт ташкилотчиларини топиш йўлида бирлашиши керак”
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди