Ўзбекистонликлар Гаваи оролида ресторан очди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонликлар Гаваи оролида ресторан очди

Жамият 12-12-2016, 10:51 709
Ўзбекистонликлар Гаваи оролида ресторан очди

Ўзбекистонликлар илк бора Гаваининг тарихий маркази Гонолулуда ўзбека ресторан очди, деб хабар беради "Дийдоразиз" нашри.
Ресторан номи «Буюк ипак йўли» — Silk Road Cafe — бўлиб, у душанбадан жумагача мижозларга хизмат кўрсатади. Рестораннинг таомномасидан ош, манти, лағмон ва бошқа миллий таомлар ўрин олган. Ресторан янги йилнинг илк кунларидан иш бошлаши кутилмоқда. Таомхонанинг эгалари Акромбек ва Маъмура Йўлдошевалар бўлиб, улар ресторан бизнесини оилавий бошқариш ниятидалар. Акромбек 2014 йилдан буён Гаваида бўлиб, бугунга келиб у ўз бизнесссини йўлга қўйди. Юртдошимизга омадлар тилаб қоламиз.


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.