6 562
Дунёнинг энг бадавлат кишилари соф энергетикага 1 миллиард доллар инвестиция киритишади
Билл Гейтс экологик соф энергия инновациясига инвестиция киритиб, иқлим ўзгариши билан курашувчи фондни бошқариб келади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Microsoft ҳаммуассиси ва унинг инвестор ҳамкасблари эртага Breakthrough Energy Ventures фонди очилиши ҳақида эълон қилишмоқчи. BEV чиқиндиларни камайтиришга йўналтирилган янги технологияларга инвестиция киритади.
BEV раҳбарияти таркибига шунингдек Alibaba асосчиси Жек Ма, Reliance Industries раиси Мукеш Амбани, венчур капиталистлар Жон Дорр ва Винод Хосла, SAP ҳаммуассиси Хассо Платнер ва собиқ энергия хеж-фонди менежери Жон Арнольд киради. Bloomberg ва Forbes баҳоларига кўра, раҳбарларнинг биргаликдаги соф маблағи 170 миллиард доллар атрофида.
Ўтган йили Гейтс соф энергия технологиясига қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция қилиш режаси ҳақида маълум қилганди. Янги фонд бу соҳани ривожлантириш сари қўйилган кейинги, дадил қадам бўлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг