Америкалик бошловчи Барак Обамани эфирда жиддий танқид қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Америкалик бошловчи Барак Обамани эфирда жиддий танқид қилди

Жамият 13-12-2016, 15:06 634
Америкалик бошловчи Барак Обамани эфирда жиддий танқид қилди

Американинг Fox News телеканали бошловчиси Жанин Пирро ўз дастури эфирида Барак Обамани жиддий танқид остига олди. Бу ҳолат унинг АҚШдаги президентлик сайловларига “россиялик хакерлар”нинг эҳтимолий аралашуви юзасидан текширишни айнан ҳозир бошлагани сабаб юз берди.

— Сиз жиддий гапиряпсизми? Нега, нега айнан энди, жаноб президент?! Сиз WikiLeaks маълумотни чоп этаётганини бир неча ойлар давомида кузатиб келдингиз. Сиз Ҳиллари Клинтон, Жон Подесталарнинг мактублари оммага тақдим этилишини кўрдингиз. Ҳаттоки бир оғиз сўз ҳам айтмадингиз! Эндиликда сизнинг номзодингиз мағлубиятга учради, буни эса сиз аввалроқ ўзингиз учун шахсий ҳақорат деб атагандингиз. Энди текширувларни бошлашга қарор қилдингиз... Нега энди ҳозир? – дея савол берган телебошловчи.

Маълумот учун, Америка ҳукумати аввалроқ Россияни мамлакат Демократик партияси серверларини бузиб киришда айблаганди. Шу тариқа, АҚШ ҳукуматининг фикрича, Москва президентлик сайловлари натижаларига ўз таъсирини кўрсатишга уриниб кўрган. Кремлда эса хакерлик ҳужумларини рад этишди.


Zamin.uz нинг Google+’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.