12:20 / 14.12.2016
7 549

Машҳур актёр Светлаков ЭШАК жанжалига ўз муносабатини билдирди

Машҳур актёр Светлаков ЭШАК жанжалига ўз муносабатини билдирди

Машҳур россиялик комик актёр Сергей Светляков ўтган ҳафта сўнггида юзага келган жанжалли вазиятга ўз муносабатини билдирди. Ёдингизда бўлса, гап Екатеринбургда очилган “Eshak” номли ресторан ҳақида кетмоқда.

Светляковнинг айтишича, ресторанга бундан ноанаънавий ном қўйиш билан у ўзбек халқини хафа қилиш ёки ҳақоратлашни хаёлига ҳам келтирмаган. “Рекламамизда эшакнинг сурати берилиб, унинг остида “Эшак” деб ёзилган бўлса, бу факт фақатгина ресторанга номи берилган эшаккагина ёқмаслиги мумкин! Ресторанимизга тааллуқли барча реклама материаллари Шарқ, унинг анъана ва қадриятларига юқори ҳурмат руҳида бажарилган. Бу бизнинг мижозларимизга айтар гапларимиздир!”-деди Светляков “Ведомости Урала” нашрига берган суҳбатида.

Актёрнинг айтишича, хўтик унинг учун болалик хотиралари билан чамбарчас боғлиқ, меҳрибон ва самимий жонивордир. “Эшаксиз бизнинг Шурик ёки Насриддин саргузаштларини тасаввур этолмайман, хотирамдан кўтарилмаган бўлса, у сўнгги нонини ҳам жажжи дўсти билан бўлишиб еган…

Шарқ ошхонаси таомларини собиқ иттифоқ ҳудудида тарғиб этишимиз бу ерда яшаётган барча диаспора вакиллари томонидан илиқлик билан қарши олинди”-деб таъкидлаб ўтди у.
Актёр бу каби қалтис вазиятларни “истироҳат паркида ўрнатилган овоз баландлагичдан” эмас, балки ўзаро ҳурмат билан “бошни бошга қўйиб” ҳал қилишга чақирди.
“Нима бўлган тақдирда ҳам ресторанимизда одамларни тўкин дастурхон ва юқори савияли хизмат кутади. Мен бошқа ҳеч нима дея олмайман. Шунчаки зерикиб ўтирганидан бундай гап чиқараётган одамларни пиар қилишга ҳам ортиқча вақт сарфлагим йўқ”,-таъкидлади у аслида ресторан атрофидаги шовқин шунчаки “ўйлаб топилган”лигига ишора қилиб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машҳур актёр Светлаков ЭШАК жанжалига ўз муносабатини билдирди