Тошкентда Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 100 ёшга тўлишини нишонлаган Саид-Амир Эмиров қизғин қутланди, деб хабар берди Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати.
Унинг ҳузурига Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ва Россия Федерацияси мудофаа масалалари бўйича атташеси Сергей Чернишевлар ташриф буюришди. Фахрийни бир асрлик юбилейи билан қутладилар ҳамда унинг Қримни ҳимоя қилишда кўрсатган хизматларини эътироф этдилар. У дастлаб 51-армия сафида хизмат қилган, сўнгра Симферополда немис босқинчиларига қарши кураш олиб борган партизанлар гуруҳини ташкил этган.
"Россияда инсоният тарихидаги энг даҳшатли урушда озодлик учун курашган ва урушдан сўнг халқ хўжалигини тиклашга улкан ҳисса қўшган Саид-Амир Эмиров каби инсонларнинг жасоратига чуқур эҳтиром ва миннатдорлик билан қаралади", — деди элчи.
Тюрденев сўзи охирида фахрийнинг муносиб кечирган умри барчага ўрнак бўлишини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди...
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади