Forbes тўртинчи маротаба Владимир Путинни "Дунёнинг энг обрўли одами" деб тан олди

  • Жамият
  • 15-12-2016, 21:02
  • 827
  • Forbes тўртинчи маротаба Владимир Путинни "Дунёнинг энг обрўли одами" деб тан олди

    Россия президенти Владимир Путин тўртинчи маротаба Американинг Forbes журнали эълон қилган дунёнинг энг нуфузли ва обрўли одамлари рўйхатидан биринчи ўринни олди, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

    “Путин ватанида ҳам, Сурияда ҳам, АҚШдаги президент сайловида ҳам нимани хоҳлаган бўлса барчасига эришди”, дейди Forbes .

    Иккинчи ўрин АҚШнинг янги президенти Дональд Трампга, учинчи ўрин ГФР канцлери Ангела Меркелга, тўртинчи ўрин ХХР раиси Си Цзиньпинга, бешинчи ўрин эса Рим Папасига насиб қилди.