16 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташриф буюриб халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, вилоят ҳокими Муҳиддин Турдиевич Эсонов вазифасидан озод этиб, ўрнига Ўктам Барноевни тайинлаган эди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Шавкат Мирзиёев вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда муайян камчиликларга йўл қўйилаётгани, ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида саноатнинг улуши мамлакатимиз бўйича эришилган марралардан анча орқада қолаётгани, қишлоқ хўжалигида истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича белгиланган дастурлар ижроси етарли даражада таъминланмаётгани танқид қилди.
“Бухоро вилоятида юксак марраларни эгаллаш биз кўзлаган кўпгина марраларга эришишда, аввало, одамларни иш билан таъминлаш, даромадини ошириш, ишлаб чиқариш суръатларини ўстириш, бутун воҳа қиёфасини ўзгартиришда саноатнинг ривожи устувор ўрин эгаллайди” деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар вилоятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиши ва амалга ошириши зарурлигини таъкидлади.
“Олот, Қоракўл, Ромитан, Шофиркон туманларида терини қайта ишлашни йўлга қўйиш суст ҳолатда, шўрланган экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун зарур шароитлар яратиш, касаначилик, паррандачилик, ҳунармандликни ривожлантириш бўйича ишлар бугунги талабга жавоб бермайди”, дейди Президент.
Мажлисда бундай вазифаларни амалга ошириш учун ҳар томонлама чуқур ўйланган, Бухоро вилоятининг шароити ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда алоҳида дастурлар ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш зарурлиги қайд этилди. Мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади