Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғига асосан, таълим муассасалари талаба-ўқувчиларини 2016 йилнинг 28 декабридан 2017 йилнинг 10 январига қадар қишки таътилга чиқариш белгиланди.
Аввалроқ 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан қисқа муддатли таътил эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик. Таътил олий таълим муассасалари меҳнат жамоаси ва талаба-ёшларининг Конституцион ҳуқуқларидан келиб чиқиб, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида доимий яшаш жойларидан иштирок этишларига шароит яратиш мақсадида жорий этилган эди.
Қўшимча таътил эълон қилингани муносабати билан талабалар орасида қишки таътил қисқартирилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Бироқ юқоридаги буйруқдан маълумки, қишки таътил ҳар йилдагидек ўзгаришсиз қолди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади