00:25 / 20.12.2016
24 191

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида Гёте, Бернард Шоу ва бошқа олимларнинг фикрлари

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида Гёте, Бернард Шоу ва бошқа олимларнинг фикрлари

Дунё шу пайтга қадар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдек мукаммал, барчага ўрнак бўла оладиган гўзал ахлоқ соҳиби, дунёдаги барча яхши сифатларни ўзида мужассам этган зотни кўрмаган ва бундан кейин ҳам кўрмайди.

Ислом институти талабаси Низомиддинов Ҳошимжон ғарб мутафаккирларининг пайғамбаримиз Муҳаммад (с. а. в.) ҳақида айтган фикрларини бир нечтасини жамлаб эълон қилди.

Буюк немис файласуфи Ёханн Волфганг Гёте бундай деб ёзган: “Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган барча салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммад алайҳиссаломнинг ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан… Биз Европа миллатлари, маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Муҳаммад алайҳиссалом сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди”.

Бернард Шоу: “Агар Муҳаммад алайҳиссаломдек бир одам ҳозирги дунёни бошқарганида эди, бу дунёнинг мушкулликларини ҳал қилишга муваффақ бўлар эди, бу эса ўз навбатида, ҳозирги дунёга етишмаётган хотиржамлик ва саодатни олиб келган бўларди”, – деган эди.

Франциянинг таниқли олимларидан Ламартиннинг бундай сўзлари бор: “Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом инсонларнинг энг буюгидир. У киши ҳам пайғамбар, ҳам нотиқ, ҳам сиёсатчи, саркарда, қалблар ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом, давлат арбоби, ер юзининг 20 та минтақасида исломий салтанат қура олган… Муҳаммад алайҳиссалом ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки у зот ўлчовларга сиғса!”.

Оксфорд университети профессори Вилям Монгомери: “Муҳаммад алайҳиссаломнинг зафар-ютуқлари унинг буюклигига далилдир. Бундай мартабага эришган бошқа шахс Ғарбда маълум эмас. У зотни сеҳргарликда айблаган кишилар ўз мақсадига эришолмай, ноилож қолган одамнинг чиранишидир”, – деган.

Ғарб кишилари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тарихларини, сийратларини, ҳаёт йўлларини яхши ўргангани сабабли мана шундай хулосаларга келганлар. Шундан келиб чиқиб, биз суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаёт йўлларини барчадан яхшироқ билишимиз, барча нарсада у зотга эргашишимиз лозим бўлади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида Гёте, Бернард Шоу ва бошқа олимларнинг фикрлари