Баҳодир Матлюбов нафақадан Ички ишлар тизимига қайтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Баҳодир Матлюбов нафақадан Ички ишлар тизимига қайтарилди

  • Жамият
  • 20-12-2016, 16:38
  • 2 556
  • Баҳодир Матлюбов нафақадан Ички ишлар тизимига қайтарилди

    Собиқ Ички ишлар вазири, нафақадаги генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси раҳбари вазифасига тайинланди. У вазир лавозимидан 2013 йил 14 декабрда нафақага чиққан эди.

    Баҳодир Аҳмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бўлгунга қадар 2004-2006 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қумитаси раиси сифатида фаолият олиб борган.

    Генерал-лейтенант Баҳодир Аҳмедович Матлюбов 1952 йилда Самарқанд шаҳрида таваллуд топган. Самарқанд давлат университетининг кимё (1973), ҳуқуқ (1983) факультетларини ҳамда Ички ишлар академиясини тамомлаган.

    1973-1997 йиллар давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда фаолият юритган.

    2001 йилда генерал-лейтенант унвонига сазовор бўлди. 2004-2013 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳисобланган.

    loading...