20:46 / 20.12.2016
7 163

Олмаотада ўғри ўғирлаган нарсасини эгасига қайтиб берди

Олмаотада ўғри ўғирлаган нарсасини эгасига қайтиб берди

Олмаотада ўғри ўзи ўғирлаган iPhone’ни унинг эгасидан мулойим хабар олгандан кейин унга қайтариб берган. Жабрдийда шаҳардаги бир нечта ресторанлар директори, таниқли тадбиркор Куаниш Шўнбай бўлган. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

"Мен дўстларим билан компьютер клубида ўйнаб ўтириб, ўйинга чалғиб кетдим. Телефоним диванда менинг ўнг томонимда ётганди. Кўринишича, ўғри бундан фойдаланиб телефонимни ўғирлаб кетган. Телефон ўғирлаб кетилганини билишим билан кузатув камерасидаги видеони кўриб чиқдим. Сўнгра " iPhone’ни топиш" функциясида "Ҳурматли ўғри, менда сен қайд қилинган видео бор. Илтимос менга телефонимни қайтиб бер. Уни менинг исталган ресторанимдан бирида қолдириб кетишинг мумкин", деб ёздим. Сўнгра ўғирлик ҳақида полицияга ариза бердим", деб воқеани сўзлаб берди тадбиркор.

Эртасига рестораторга ўғрининг қариндошлари чиқиб, воқеа учун ундан узр сўрашган. Улар телефонни эгасига қайтариб беришган. "Энди аризамни қайтиб олмоқчиман, мен уни кечирдим", деб айтган Шўнбай.

Apple қурилмаларида уни изловчи функция мавжуд. Ўғирланган iPhone’ни харита орқали топиш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Олмаотада ўғри ўғирлаган нарсасини эгасига қайтиб берди