13:12 / 22.12.2016
6 661

Қозоғистонда видеорегистратор бир хил рақамли икки машинани қайд этди

Қозоғистонда видеорегистратор бир хил рақамли икки машинани қайд этди

“Тengrinews.kz” порталига унинг ўқувчиларидан бири KZ160AST рақами бир хил бўлган икки автомашинани видеорегистратор қайд этганини маълум қилди.

Машиналарнинг ҳар иккаласи ҳам айнан битта қонунбузарликка йўл қўйиб, ҳаракатнинг қарама-қарши йўналишга чиққан. Бу воқеа ҳақида хабар берган эркак мазкур факт балки тегишли идораларни қизиқтириб, улар ҳодисага ойдинлик киритар, деб савол берган.
Эркак айтган гапини исботлаш учун икки видеони тақдим этган. Биринчи ролик 2016 йилнинг сентябрь ойида, иккинчиси эса декабрь ойида олинган. Аммо ҳозиргача Қозоғистон республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари мазкур фактга изоҳ бермаган.


Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистонда видеорегистратор бир хил рақамли икки машинани қайд этди