Трампнинг болалиги ўтган уй сотилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-12-2016 | 22:35 ZAMIN.UZ / Жамият / 22 Декабр 2016
455

Трампнинг болалиги ўтган уй сотилди

Трампнинг болалиги ўтган уй сотилди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг болалиги ўтган уй 1,25 миллион долларга сотилди. Уни номи ошкор этилмаётган шахс харид қилган, деб хабар беради "Kun.uz" нашри.

Уй Нью-Йоркнинг Куинс туманида жойлашган. Уни ажрашаётган эр-хотинлар – ресторан бизнеси билан шуғулланувчи Айзек Кестенберг ва рафиқаси Клаудия сотувга қўйди. Улар бинони 2008 йилда 782,5 минг доллар эвазига харид қилишган.

Уйнинг янги эгаси кўчмас мулк соҳасида ишловчи нью-йорклик сармоядор экани маълум, холос. У уйни кимошди савдоларга қўйиб бўлган. Савдолар Трампнинг инаугурация маросимига бир неча кун қолганда – 17 январь куни ўтказилади.

Таъкидланишича, инвестор уй у берган маблағдан анча қимматроқ туришини яхши тушуниб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Трамп сентябрда телебошловчи Жимми Фэллонга The Tonight Show дастурида болалиги ўтган уйни сотиб олиш ниятида эканини маълум қилганди. Бино сиёсатчининг отаси Фред Трамп томонидан 1940 йилда қурилган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.