Дональд Трампнинг қизига тажовуз қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
23-12-2016 | 09:01 ZAMIN.UZ / Жамият / 23 Декабр 2016
698

Дональд Трампнинг қизига тажовуз қилинди

Дональд Трампнинг қизига тажовуз қилинди

АҚШнинг янги президенти Дональд Трампнинг қизи Иванка Трампга самолётда бир йўловчи тажовуз қилди. Бу ҳақда "Kun.uz" нашри хабар бермоқда.

Воқеа Иванка Трамп JetBlue авиакомпанияси самолётида ўз фарзандлари билан ўриндиқларни эгаллаганда юз берган. Самолёт Нью-Йоркдаги Жон Кеннеди номидаги аэропортдан учишга шайланаётган бўлганда Трамп қизи ёнига бир эркак келиб уни ва фарзандларини ҳақоратлай бошлаган. Эркакнинг айтишича, Дональд Трамп ўз сиёсати билан АҚШга тузатиб бўлмайдиган зиён етказиши мумкин.

Таъкидланишича, эркак самолёт бортидан тушириб қолдирилган.

Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.